Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб 15 минг метр квадратдан ортиқ майдонга эга янги қурилаётган савдо-кўнгилочар мажмуаларда камида 300 та ўриндиққа ва 4 та кинозалга эга кинотеатрларни ташкил қилиш мажбурий бўлади.
Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида сўз боради, деб ёзади ЎзА.
Тадбиркорларга беғаразлик асосида ер ажратилади
Ҳужжатга мувофиқ, республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида жами ўриндиқлар сони 250 тадан ва кинозаллари сони 3 тадан кам бўлмаган савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади.
Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиши қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Янги ташкил этилган кинотеатрларга улар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида Агентлик буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар бепул етказиб берилади.
2022 йил 1 августдан бошлаб мазкур ахборот тизимига уланмаган ҳолда кинотеатр (кинозал)ларда фильмлар намойиш этиш чакана савдо қилиш қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.
Телеканаллар сериаллар ишлаб чиқаришга 1 млн доллардан ортиқ миқдорда субсидия олади.
Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга Агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади. Субсидия олувчи телеканал сериаллар бюджетининг камида 50 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан қоплаши лозим.
Субсидия олиш учун талабгор телеканал сериал ижодий лойиҳасини Агентликка тақдим этади. Агентлик Бадиий кенгаши сериалнинг мазмун-моҳияти, мавзуси, телеканал аудиторияси ва рейтингини ҳисобга олган ҳолда субсидия маблағлари ажратиладиган телеканалларни аниқлайди.
08 апрель 2021 72 0
Савдо-кўнгилочар марказлар қурилишида кинотеатрлар бўлиши мажбурий қилинади
Комментарии (0)
-
Бино эски бўлишига қарамасдан, палаталарда COVID-19 га чалинган беморлар учун талабларга мувофиқ барча шароитлар яратилган, - дейилади хабарда12 апрель 2021 32 0
-
9 апрель куни блогер Troll10 апрель 2021 100 0
-
У Ички ишлар вазирлиги ишни тергов қилишига ва ушбу жиноятни хаспўшлашда айбдорларни жазолашига умид билдирди10 апрель 2021 102 0
-
Оила аъзоларининг сўзларига кўра, қиз ўлимидан бир кун олдин калтакланган бўлиб, у онасидан уни эрининг уйидан олиб кетишларини, акс ҳолда ўлишини айтган09 апрель 2021 143 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар12 апрель 202120:14 0
-
Жамият12 апрель 202114:41 0
-
Ҳодисалар10 апрель 202119:15 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: