Selectel IT-инфратузилмаси провайдери бизнесни маҳаллийлаштирди ва Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди, энди 2020 йил охиригача Белоруссия бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Хорижда ривожланишга эса уч йил давомида жами 5 млн АҚШ долларини йўналтирмоқчи, дея хабар беради “Ъ”.

Ўзбекистонда булутли сервисларни июль ойида ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, компания мамлакатда дата-марказ қурилиши имкониятини кўриб чиқмоқда, - дейди  Selectel бош директори Олег Любимов.

Selectel россиялик IT-провайдерлар орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонга чиқди, - дея қайд этади «Маълумотларга ишлов бериш ва булутли технологиялар марказлари бўйича мувофиқлаштириш маркази» АНТ бош директори Дмитрий Бедердинов.

Ўзбекистоннинг ахборот технологияларига бўлган эҳтиёжи ошиб бормоқда, ўтган йилларда эса чет эл бизнесининг бу ерга келиши чекланган эди. Ҳозир эса инвестицияларни жалб этиш фаоллашди, унча юқори бўлмаган рақобат туфайли лойиҳаларнинг рентабеллиги Россиядагидан ҳам юқорироқ бўлиши мумкин. Бунда инвестицион муҳитни яхшилаш томонга қаратилган йўналишнинг сақланиб қолиши ва 2016 йилдаги каби  вазият юзага келмаслиги муҳим. Ўшанда МТС уяли алоқа оператори ўзининг бизнесдаги улушини Ўзбекистон ҳукуматига $1 га сотиб, мамлакатни тарк этганди, - таъкидлади у.