Сенат Самарқандда аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ ҳолатни назорат остига олди

Сенат Самарқандда аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ ҳолатни назорат остига олди

Август ойи якунида ўз турмуш ўртоғини бесабаб калтаклаган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бугунги кунда М.га ҳимоя ордери берилган ва махсус марказга фарзандлари билан бирга жойлаштирилган.

Сенат матбуот хизмати қайд этишича, М. ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан ҳимояга олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда унинг турмуш ўртоғи Ш. га нисбатан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган. Тегишли идораларга ушбу масала қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилган», – дея хулоса қилади парламент юқори палатасининг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.