Сенат ва Самарқанд вилоят ҳокими 63-сонли мактаб-интернатдаги вазиятни назорат остига олди

24 май куни блогер Отабек Ортиқов ўзининг Телеграм-каналида Самарқанд виляотининг Оқдарё туманидаги 63-сонли мактаб-интернат тарбияланувчиларининг фотосуратларини чоп этган эди. Уларда кийимлари йиртилган, юз-кўзлари кўкарган мактаб ўқувчилари кир ювиш билан машғул экани акс этган.
 
Бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вазиятни ўрганиш учун мактабга шахсан ўзи келди. У ҳудудий маъмуриятларга мактба ўқувичларининг яшаши ва ўқиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича қатор топшириқлар берди.
 

Фотосурат: Отабек Ортиқов

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қайд этишича, яқин кунларда ушбу муассаса директори, унинг ўринбосари ва бошқа қатор ходимларнинг фаолиятига баҳо берилади.

Шунингдек ушбу вазиятни Сенатнинг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси ҳам ўз назорати остига олдию “Тегишли идораларга ушбу масалани қонун жиҳатдан кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди”, – дея қайд этилади Сенат хабарида.

Бош саҳифадаги скрин: Яндекс.Карты

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.