Сенаторлар “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда маъқуллади

Сенаторлар “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда маъқуллади

Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда, унда сенаторлар “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

Мажлисда амалдаги Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилиш даражаси паст бўлиб, бугунги бозор шароитида самарасиз бўлган, эскирган норма ва қоидаларни ўзида мужассам этганлиги қайд этилди. Хусусан, меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар бир нечта қонуности меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда. Бундан ташқари, янги иш ўринларини ташкил этиш ва касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича давлат буюртмаси механизмлари кўрсатилмаган. 
 
Янги қонун билан биринчи марта иш билан таъминлашнинг самарали ва истиқболли йўналишлари – касбий малака ва компетенцияни ривожлантириш миллий тизими, меҳнат дафтарчалари ва шартномаларининг электрон ҳисобини юритишни назарда тутувчи ягона миллий меҳнат тизими жорий этилмоқда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.