Шаҳрисабзда тунги навбатчиликдан чиққан ҳамкасбларини ўт юлишга мажбур қилган тиббий ходим жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳар тиббий бирлашмаси ходималари мажбурий меҳнатга жалб этилган видео тарқалди. Маълум бўлишича, тиббий ходимлар тунги навбатчиликдан кейин ҳашарда қатнашишига тўғри келган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри хабар беради.
 
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати ушбу видеога ўз фикрини билдириб, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган хўжалик ишлари мудираси жаримага тортилганини маълум қилди.  Энди у 50 БҲМ (12,2 млн сўм) миқдорида жарима тўлашига тўғри келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.