Шавкат Мирзиёев Беларусь президентлигига сайловларда ғолиб чиққан Александр Лукашенкони табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар беради.
«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этди.», – дейилади хабарда.
10 август куни эрталаб Беларусь МСК президентлик сайловларининг илк дастлабки якунларини эълон қилди. Уларга кўра, Александр Лукашенко овозларнинг 80% дан кўпини олган, унинг асосий рақиби, мухолифотдан илгари сурилган номзод Светлана Тихановская 10% дан кам овоз олган. Сайловда қатнашиш 84% дан ошган.
Шарҳлар