Шавкат Мирзиёев Қозондаги мактабда содир этилган отишма муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Қозондаги мактабда содир этилган ва камида 11 кишининг умрига зомин бўлган отишма муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
«Фожиали воқеа – Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғу ва ларзага солди. Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз».
Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишларига умид билдирди.
Фотосурат: ТАСС
Улашиш:
Шарҳлар