Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида қатнашади
Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан Туркистонда Туркий кенгаш саммити ўтказилади, дея хабар беради Tengrinews.kz Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий янгиликлар каналига таянган ҳолда.
Туркий кенгашнинг норасмий саммити 31 март куни ўтказилади.
«Туркий кенгаш аъзолари ҳисобланган барча давлатларнинг [Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон – таҳ.] раҳбарлари ҳамда ушбу ташкилотда кузатувчи ҳисобланган Венгрия бош вазири форумда иштирок этишини тасдиқлади», – дейилади хабарда.
Саммит якунлари бўйича Туркистонни турк дунёсининг маънавий пойтахти деб эълон қилувчи декларациянинг имзоланиши кутилмоқда.
Фотосурат: Tengrinews
Улашиш:
Шарҳлар