Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади. У Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендиясини таъсис этишни таклиф қилди, бу “ёшларимизни миллий ғоя руҳида тарбиялашга хизмат қилади”, - таъкидлади президент.
«Биз бугун ҳуқуқий демократик давлат қураётган эканмиз, журналистиканинг бутун дунёда эътироф этилган, ўзгармас талаб ва мезонларига амал қилишимиз зарур. Бу мезонларнинг энг асосийси – холислик ва ҳаққонийликдир. Бинобарин, матбуот майдонига кирган инсон – у журналист бўладими, блогер бўладими, бундан қатъи назар – ана шу қоидаларга амал қилиши шарт», - дея қайд этади президент ўз нутқида.
“Бу ҳақда гапирганда, миллий медиа майдонимизда замоннинг ўткир талаб ва мезонлари, энг муҳим тенденцияларини очиб бериш, танқидий таҳлил, одамлар кутаётган мавзу ва муаммоларни дадиллик билан ўртага ташлаш ҳали ҳам етакчи ўрин эгалламаётганини айтишга тўғри келади. Афсуски, аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоғи енгил бўлган, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ҳануз устунлик қилмоқда”, - дейди президент.
26 июнь 2020 98 0
Шавкат Мирзиёев Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг талабалари учун стипендия таъсис этишни таклиф қилди
Комментарии (0)
-
Йўл-патруль хизмати инспекторларининг пиёда хизмат олиб боришидаги камчиликлар ҳақида кўп йиллардан буён айтиб келинмоқда27 янвuary 2021 16 0
-
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шундай маълумотлар келтирилди27 янвuary 2021 20 0
-
Тошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирдиКўпгина мамлакатларда одамлар метрога шахсий автомобилида келади, уни метро ёнидаги парковкага қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради, - дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бўлим бошлиғи27 янвuary 2021 23 0
-
Ашёвий далил сифатида $410 минг олиб қўйилган27 янвuary 2021 23 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:33 0
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:04 0
-
ҲодисаларТошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирди27 янвuary 202118:16 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: