Шодиев жамғармаси Россиядаги меҳнат муҳожирларига ёрдам бераётган “Саҳоват” марказини молиялаштиради

Шодиев жамғармаси Россиядаги меҳнат муҳожирларига ёрдам бераётган “Саҳоват” марказини молиялаштиради

Фаттоҳ Шодиевнинг халқаро жамғармаси Россия ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатувчи “Саҳоват” марказининг ҳамкорига айланди.

ICF  “Саҳоват” марказининг муваффақиятли ва самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда унинг қамровини кенгайтириш учун маблағ тақдим этади

Жамғарма асосчиси, ҳомий Фаттоҳ Шодиев ушбу ташаббусга қуйидагича изоҳ беради:

«Биз ушбу ташаббусни қутлаймиз ва “Саҳоват” марказининг асосчилари ва кўнгиллиларига, шунингдек у ёки бу сабабга кўра Россия ҳудудида оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг тақдирига бефарқ қолмаган барча инсонларга миннатдорчилик билдирамиз. Бизнинг маълумотларга кўра, Россия ҳудудида истиқомат қилувчи бир миллионга яқин ўзбекистонлик шошилинч ёрдамга муҳтож. Уларнинг кўпчилигиишини йўқотган ва мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган меҳнат муҳожирларидир. Биз эҳтиёжманд ва ижтимоий заиф Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оилаларига ёрдам тақдим этиш мақсадларида“Саҳоват” маркази билан фаол ишлашга тайёрмиз».

  
«Саҳоват» маркази Москвада Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган фуқаролар томонидан ташкил қилинган. Унинг асосий вазифаси Россия ҳудудида ишсиз ва яшашга маблағсиз қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оилаларига ҳамда пандемия туфайли жорий этилган карантин сабабли ватанига қайтишга улгурмаган фуқароларга шошилинч ёрдам кўрсатишдан иборат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.