Шуҳрат Ғаниев аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бундан олдин у Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди. Бу ҳақда Газета.uz нашри вилоят маъмуриятига таянган ҳолда ёзади.
Ташкилий масала 25 сентябрь куни президент маъмуриятининг раҳбари Зайнобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов иштирокида вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда кўриб чиқилди.
Ўз навбатида президент тақдимномаси бўйича олдин Наманган вилоятига раҳбарлик қилган Ҳайрулла Бозоров Фарғона вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Улашиш:
Шарҳлар