Сирдарё вилоят ҳокимлиги сочилиб ётган инсонпарварлик ёрдами билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Вилоят ҳокимлигининг қайд этишича, фотосуратда қайд этилган вазият тўсатдан ёққан ёмғир билан боғлиқ.
«Омборга жўнатиладиган буюмлар очиқ ҳолатда Ёшлар Иттифоқининг волонтёрлари томонидан олдин сараланади, кейин юқумли касалликлар тарқалишини пасайтириш учун дезинфекцияланади», – дея қайд этишмоқда ҳокимиятдагилар.
Уларнинг сўзларига кўра, 13-14 май кунлари Гулистонда ёмғир ёққан.
«Буюмлар юк машиналаридан туширилиб, саралаш жараёни бораётганди. Табиийки, бу ҳолда у ерда ишлаётган кўнгиллилар ёмғир тинишини кутган», – дея хулоса қилади ҳокимлик.
Улашиш:
Шарҳлар