Сирдарё вилоят прокуратураси ўзини экскаватор остига ташлаган аёл билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди

Сирдарё вилоят прокуратураси ўзини экскаватор остига ташлаган аёл билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди

“Озодлик” нашри томонидан чоп этилган видеога туширилган ҳолат Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани “Солин” қишлоғида содир бўлган. Видеода аёл ўзини экскаватор чўмичи остига ташлаётганини кўриш мумкин. Бу ҳақда Сирдарё вилоят прокуратураси хабар беради.
 
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 294-сонли қарорида “Сардоба” сув омбори тўғонида юз берган фавқулодда ҳодиса натижасида зарар кўрган аҳоли пунктлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш тартиби кўрсатиб ўтилган. Қарорга мувофиқ тошқиндан талофат кўрган “Ҳақиқат” МФЙнинг Солин қишлоғида яшовчи аҳолига Давлатимиз томонидан ажратилган 40 000 000 (қирқ миллион) сўм пул маблағи ҳамда 6 (олти) хил турдаги маиший техника воситалар олиш учун сертификат берилди”, – дейилади хабарда.

“Шунингдек, ҳозирда зарар кўрган турар-жойлари ўрнидан “WHITE CITY CONSTRUCTION” МЧЖ томонидан 20 та кўп қаватли уй-жойлар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу турар жойлар фуқароларга ҳеч қандай тўловларсиз берилади. Бундан ташқари, “Ҳақиқат” МФЙнинг бош режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарорига асосан Солин қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ҳудуддан ҳар бир оилаларга якка тартибда уй-жойлар қуришлари учун 0,04 гадан ҳамда деҳқон ҳўжаликларини юритиш учун 0,25 гадан томорқа ер майдонлари белгиланган тартиб асосида ажратиб берилган. Бугунги кунда ушбу ажратилган ер участкаларига аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида шаҳарсозлик норма қоидаларига асосан коммуникация тармоқлари (йўл, тоза ичимлик суви, электр ва таббий газ) тармоқлари тортиш жараёни олиб борилмоқда.

Бироқ видеодаги квартира эгаси Бўронов Абдумўмин Тоғаевичнинг рафиқаси Қаршибоева Нилуфар Хидировна (видеодаги аёл) “Солин“ қўрғонида “савдо-маиший объект” ва “Экобозор” қурилишига фаол қаршилик кўрсатди. Бўронов Абдумўмин в унингт турмуш ўртоғи ҳокимлик, тегишли ташкилотлар ва халқа депутатлари кенгаши томонидан ўтказилган тушунтириш ишларига қарамасдан Мирзообод туман ҳокимлигининг 2020 йил 9 августдаги огоҳоантириш хатини олишдан бош тортишди», – дея қайд этилади хабарда.
 
ИИБ ходимлари уй эгаларига нисбатан куч ишлатгани йўқ, дейишмоқд прокуратурадагилар. “Видеодаги аёл ўзини экскаватор остига ташлаганида, ИИБ ходимлари уни чеккага судраб олиб чиқишди”, – дейилади прокуратура хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.