Socar ва British Petroleum мутахассислари маҳсулотни бўлиш ҳақидаги келишув шартларини муҳокама қилиш учун келади
Энергетика вазири Алишер Султонов 2020 йил 4 февраль куни Буюк Британининг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Ахилл билан учрашди ва Британия компаниялари ва ташкилотлари иштирокидаги нефть-газ соҳасининг инвестицион лойиҳалари боришини муҳокама қилди.
Хусусан, томонлар British Petroleum (Буюк Британия) ва SOCAR (Озарбайжон) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион блокларда (Оролденгиз, Бойтерак ва бошқа.) геология-разведка ишларини ўтказиш имкониятлари ўрганмоқда.
2020 йил февраль ойида Маҳсулотни бўлиш ҳақидаги келишув бўйича асосий шартларни муҳокама қилиш учун Socar» ва «British Petroleum» мутахассисларининг ташрифи режалаштирилмоқда, дея хабар беради Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.
Шарҳлар