Соғлиқни сақлаш вазири: Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 5,5 млн доза вакцина олиб келинади
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Халжибаевнинг сўзларига кўра, COVAX доирасида жорий йилнинг май-июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAK2001 вакциналарини мамлакатимизга келтириш режалаштирилган.
“Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда”, – дея қайд этади вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси ҳамда 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси етказиб берилганди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, оммавий эслаш ишлари 1 апрелдан бошланиши керак.
Шарҳлар