Соғлиқни сақлаш вазирлиги руҳий бузилишларга эга шахслар реестрини юритишни бошлайди
Давлат раҳбари “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Қонунга “маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш”, “психиатрия ёрдами”, “руҳий ҳолатнинг бузилиши” ва бошқа бир қатор асосий тушунчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграм-канали хабар беради.
Қонун билан диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилиши белгиланди. Шунингдек, руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди.
Хусусан, улар ўзида мавжуд бўлган руҳий ҳолати бузилишининг хусусияти ва қўлланилаётган даволаш усуллари ҳақидаги ахборотни ўзи учун тушунарли шаклда, ўз вақтида ҳамда тўлиқ олиш, шунингдек стационар шароитларда психиатрия ёрдами кўрсатадиган тиббиёт муассасасида фақат психиатрия ёрдами кўрсатиш учун зарур бўлган муддат мобайнида бўлиш ҳуқуқига эга.
Қонунга кўра, психиатрия текширувидан ўтказиш текширилаётган шахсда руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлигини, психиатрия ёрдами кўрсатишга бўлган заруриятни аниқлаш, шунингдек бундай ёрдам тури ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун амалга оширилади.
Шарҳлар