Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги айрим хизматлар аутсорсингга ўтказилади
Мижозларни овқат билан таъминлаш, кир юқиш хизматларини кўрсатиш, бинолар ва иншоотларнинг қўриқланишини таъминлаш ҳамда муҳандислик-техника тизимларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, тиббий асбобларни зарарсизлантириш хизматлари аутсорсингга ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига кирадиган ташкилотларда аутсорсинг хизматларини тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Тасдиқланган Низомга кўра, аутсорсинг хизматларининг тўлов миқдори (мижозни овқат билан таъминлаш хизматлари бундан мустасно) аутсорсинг харажатларини қоплаш учун вазирлик тузилмасига кирадиган ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган тегишли хизмат таннархига 20 фоизли устамани ҳисобга олиш йўли билан белгиланади.
Шарҳлар