Солиқ қўмитаси тадбиркорлар Сардобага пул йўналтиришга мажбур этилаётганликлари ҳақидаги ахборотни рад этди

Солиқ қўмитаси тадбиркорлар Сардобага пул йўналтиришга мажбур этилаётганликлари ҳақидаги ахборотни рад этди

«Бугун ижтимоий тармоқларда солиқ хизмати ходимлари “Ўрикзор” бозорида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни иш ҳисобланмаган кунлар учун тўлов қилишга ва Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига хайрия маблағларини ўтказишга мажбур қилаётгани ҳақида ахборот тарқалди», – дея қайд этади Давлат солиқ қўмитаси. Қўмитанинг билдиришича, бу маълумотларга ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мазкур идорада хайрия кўнгилли характерга эга экани, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатаётган тадбиркорлар эса қатор солиқ имтиёзларидан фойдаланишлари мумкинлигини қайд этишмоқда.

«Хайрия ёрдамини кўрсатаётган тадбиркорлар ва уларни олаётган шахслар ҳақидаги ахборот Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «saxovat.argos.uz»» деб номланувчи махсус сайтида шакллантирилади», – дея қайд этади қўмита.
 
Агар сиз Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан хайрияга мажбур этилиш ҳолатларига дуч келсангиз, сиздан зудлик билан 71-244-98-98 рақами орқали Давлат солиқ қўмитасининг “ишонч телефони”га бу ҳақда хабар беришингизни сўраймиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.