Солиқчиларга пластик карталар билан амалга оширилган амалиётлар бўйича маълумотлардан фойдаланишга рухсат беришмоқчи

Солиқчиларга пластик карталар билан амалга оширилган амалиётлар бўйича маълумотлардан фойдаланишга рухсат беришмоқчи

Ўзбекистон ҳукумати солиқ органларига ўзбекистонликларнинг пластик карталаридаги пул амалиётлари бўйича маълумотларидан фойдаланишга рухсат бермоқчи. Бу ҳақда “Медиазона” нашри ёзади.

Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Хуфия иқтисодиётни тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида солиқчиларга пластик карталар билан 5 млн сўмдан ортиқ миқдордаги амалиётлар ва ҳар ой бошига маблағлар қолдиғи ҳақидаги маълумотлардан онлайн фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Шунингдек солиқчиларга фуқароларнинг электр энергияси, газ ва сувдан фойдаланиши ҳақидаги маълумотлардан, юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари, кредитлари ва банк ҳисобрақамларида пул маблағларининг ҳаракати ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишга рухсат бермоқчи.

Бош саҳифадаги фотосурат: Mezon.io

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.