ССВ ногиронликка эга одамларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва ТМЭКдаги коррупция ҳақида

ССВ ногиронликка эга одамларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва ТМЭКдаги коррупция ҳақида

“Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси январь-февраль ойларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишдан ўтиши ва биринчи чоракда қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда 4 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг директори Алишер Иноқов маълум қилди.

«Ногиронлиги бор одамга иш қила олмайдиган бемор одамга қарагандай қарамаслик керак. Ногиронликка эга одам жамият аъзоси сифатида ўз функцияларини бажариши лозим. Меҳнатга лаёқатсиз – бу совет моделининг реал воқелиги. Буни меҳнатга лаёқатлилик ва касаллик билан боғлаш керакмас. Жамият ва унинг функциялари билан боғлаш лозим», — дейди у.

Шунингдек, Алишер Иноқов ТМЭК органларидаги коррупция ҳолатларига ҳам изоҳ берди. Ўтган йил декабрь ойида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Каттақўрғон тиббий консультация комиссиясининг раиси фуқаро Т. га бир умрлик II гуруҳ ногиронлигини белгилаш эвазига 1,5 млн сўм миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинганини қайд этганди.

«Бош прокуратурада тилга олинган ҳолатлар – икки йил олдин бўлганди… Ходимни айблашди, дарҳол судга беришди, лавозимидан бўшатишди. Бизда ТМЭК ва ТККда фаолият кўрсатувчи неча киши жазолангани ҳақида статистика маълумотлари бор. Ҳар бир ҳолат ўрганилади ва муҳокама қилинади, бундай салбий ҳолатларни илдизи билан йўқ қилиш бўйича мақсадли иш амалга оширилади», — дейди Алишер Иноқов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.