Straus House фаолиятидан жабрланганларга пуллари қайтарилмоқда

Straus House фаолиятидан жабрланганларга пуллари қайтарилмоқда

Straus House ташкилотининг фаолиятидан жабрланганларнинг ҳисобрақамларига маблағ ўтказиш учун Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар беради.

Жиноий ишлар бўйича Миробод туман судининг маълумотларига кўра, Straus House мансабдор шахсларининг ҳаракатлари натижасида 347 нафар жабрланувчига 7,1 млрд сўмдан ортиқ компенсация пулини тўлаш белгиланган.

21 сентябрдан бошлаб соат 9:00 дан 18:00 гача жабрланувчиларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт) ва пластик карталар билан қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилиш таклиф этилмоқда:

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Straus House МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан суд жараёни якунланди. Суд қарорига кўра таъсисчи И.Исроилов ва унинг шериклари Жиноий кодекснинг тегишли моддалари бўйича турли муддатларга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.