Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларга карантин даврида суд залига кириш тақиқланди

Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларга карантин даврида суд залига кириш тақиқланди

Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларга барча карантин ҳудудларида суд залига кириш тақиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар беради. Бугун бир нечта журналист Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди мажлисига киролмади.  

Барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

– судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
 
– барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

– суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тан а ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

Олий суд хабарида 2020 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг “Олий суд Раёсатининг “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида” 2020 йил 20 мартдаги РС-13-20-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилингани таъкидланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.