Суд мажлислари иштирокчилари суд бўладиган вақт ва жой ҳақида СМС орқали огоҳлантирилади

Суд мажлислари иштирокчилари суд бўладиган вақт ва жой ҳақида СМС орқали огоҳлантирилади

2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш белгиланди. Бу ҳақда президент қарорида сўз боради.
 
2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишлар судьялар ўртасида автомат равишда тақсимланади.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчилар суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилинади.

2023 йил 1 январдан бошлаб эса суд ишлари давлат архивига электрон шаклда топширилади ва қабул қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.