Сўхда аэропорт қурилиши бошланди

Сўх туманида аэропорт қурилиши бошланди. Президентнинг Сўх туманини ривожлантириш бўйича қарорига биноан, туманда аэродром қурилиши учун «Новобод» МФЙ ҳудудидан жаъми 4,5 гектар ер майдони ажратилган, деб ёзади “Газета” нашри.
 
Лойиҳага кўра, учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмни ташкил этади. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.
 
Фарғона ва Сўх ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши август ойида маълум бўлган эди. Авиақатновларга Ўзбекистондаги «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил май ойида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида низо юз бериб, унинг натижасида 187 нафар ўзбекистонлик фуқаро ва 25 нафар қирғизистонлик фуқаро жабрланганди.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: mezon.io

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.