Супермаркетга киришда харидорлар бепул қўлқоплар билан таъминланади
Фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда, дейилади Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия хабарида. Бунда қўлқопларни харид қилиш мажбурияти кимнинг зиммасига юкланишига аниқлик киритилмаган.
Мамлакат ҳудудларидаги барча бозорларни санитария-эпидемиология тадюирларини, шу жумладан дезинфекция ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта ёпиш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар