Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг матбуот-хизмати Тўра Боболов вафот этгани ҳақидаги маълумотни рад этди
Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг ўлими ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати бу хабарни рад этди. Маълумотларга кўра, ҳозир Тўра Боболов Тошкентда даволанмоқда ва аҳволи яхши.
«Даволаш тактикаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг стандартларига асосланган. Биз юртдошларимиздан айрим фуқаролар тарқатаётган бундай миш-мишларга ва ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраймиз. Биз ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар администраторларига ва шахсий аккаунтлар эгаларига ёлғон маълумот тарқатганлик қонун бўйича таъқиб қилиниши ҳақида эслатиб қўйишни истардик», – дейилади хабарда.
Telegram каналимизга обуна бўлинг.
Улашиш:
Шарҳлар