Сурхондарё вилояти давлат органларининг қатор сайтлари хакерлик ҳужумига учради

6 январь куни Сурхондарёда вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари хакерлар ҳужумига учраганлиги маълум қилинди. «Clone Security» гуруҳи ушбу ҳужумни ўз зиммасига олган, деб ёзади “Газета” нашри.
 
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаб, ҳозирда тузатиш ишлари кетаётганлигини таъкидлади.
 
Вилоят ҳокимлиги сайтидан ташқари Шўрчи, ЖарқўрғонҚумқўрғонШерободОлтинсойМузработДеновУзунАнгор  ва  Қизириқ туманлари ҳокимликлари сайтлари ҳам хакерлар ҳужумига учраган.

Хакерлар сайтда қолдирган хабарида бутун вилоят ҳокимлиги тизимига киришганлигини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишларини эълон қилиниши айтилган.

 «Clone Security» гуруҳи «Газета.uz» нашрига юборган мурожаатида вилоят ҳокимлиги АКТ бўлимида ишлайдиган ходим икки ҳафта олдин ҳокимлик ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклаганлиги айтилади.

Ишлар бошқармаси бошлиғи АКТ бўлими ходимига Сурхондарё вилояти ҳудудидан чиқиб кетиш шартини қўйганлиги айтилмоқда.

18 декабрь куни ҳолат юзасидан ходим президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олинган, дейилади гуруҳ мурожаатида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.