Сурхондарё вилоятида аёлни дўппослаган эркак жаримага тортилди

Сурхондарё вилоятининг Денов туман суди 7 май куни аёлни қўллари ва оёқлари билан дўппослаган фуқарога ҳукмни эълон қилди.
 
 UzNews нашрининг Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматига таянган ҳолда хабар беришича, фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбдор деб тан олди:

– 40-модда (Туҳмат);
– 41-модда (Ҳақорат қилиш);
– 52-модданинг 2-қисми;
– 61-2 модданинг 1-қисми (Мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш);
– 200-модда (Ўзбошимчалик).

Суд ҳукми билан унга 50 БҲМ (12,25 млн сўм) миқдорида жарима кўринишидаги жазо тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.