Сурхондарё вилоятида тиббий ходимларга 20 та Damas автомобили тақдим этилди

2 январь куни Сурхондарё вилоятининг туманлардаги тиббий бирлашмаларига 20 та Damas автомобили тақдим этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги тарқатган хабарда сўз боради.
 
Машиналарни тақдим этиш маросимида вилоят ҳокими Тўра Боболов қатнашди. Автомобиллар туманларнинг 14 та тез ёрдам бўлимларига тақдим этилди.


 
«Бунинг натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди, вилоят тиббиёт секторига хизмат кўрсатувчи тез ёрдам машиналарининг сони эса 212 тага етди».
 
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов тез ёрдам хизмати учун Damas автомобилларини харид қилиш тўхтатилгани ҳақида билдирганди.
 
«Бугунги кунда Damas автомобилларини харид қилиш тўхтатилган […] Авваллари Damas автомобиллари иқтисодий имкониятлардан келиб чиқиб харид қилинарди. Ҳозир тиббиёт соҳаси учун Damas етказиб бериш тўхтатилди. Соҳага фақат Самарқандда ишлаб чиқарилаётган ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган янги ва замонавий автомобиллар жорий этилмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимининг автопарки тўлиқ янгиланмоқда. Damas харид қилиш тўхтатилди!» — деган эди Амрилло Иноятов.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.