Сув-экология ННТнинг Давлат экология қўмитаси вакиллари билан учрашуви
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг 22 та сув-экология нодавлат нотижорат ташкилоти Фарғонада Ўзбекистон давлат экология қўмитаси иштирокида Марказий Осиё Минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан ташкил қилинган махсус учрашувда қатнашди.
Учрашувни МОМЭМ Ўзбекистон филиалининг директори Шаҳноза Умарова очди. Унинг сўзларига кўра, «МОМЭМ ўз фаолиятини бошлагандан буён экология бўйича ННТ билан ҳамкорлик қилиб келади, ушбу ҳамкорлик схемалари донорларнинг имкониятлари, устуворликларига ва қўллаб-қувватловчи ташкилотлар қараб ўзгариб келди. Ушбу жараёнда бундай ҳамкорликнинг сифатли таркибий қисмларини ўзгартириш, ННТларни семинар ва тренинг тингловчилари ролидан экспертлар, консультантлар, спикерлар ва фасилитаторлар ролига ўтиш учун шароитлар яратишнинг уддасидан чиқилди. МОМЭМ субшартномалар асосида ўзларининг йирик лойиҳалари доирасида ННТларнинг эксперт салоҳиятини конкрет ишларга катта қизиқиш билан жалб этмоқда. Ўзбекистонда бу Жаҳон банки, USAID ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган CAMP4ASB, Smart Waters ва UzWaterAware лойиҳаларидир».
Шаҳноза Умарова МОМЭМ бундан кейин ҳам ННТлар билан мавжуд амалиётни давом эттиришини ҳамда ННТларнинг давлат тузилмалари, ОАВ билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш учун янги шароитлар яратишини қайд этди.
Шарҳлар