Тадбиркорларга Президентга бот орқали ечимлар бериш таклиф этилди
Ўзбекистонда тадбиркорлардан таклифларни йиғиш учун Telegram бот ишга тушди. Улар коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Президенти қарорига жамланади. Таклифларни @help_business_uzbot манзили бўйича жўнатиш мумкин.
Бундан ташқари, карантин даврида фаолияти зарар кўраётган тошкентлик тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича штаб ташкил қилинди. Штабга 95 144-27-00, 71 202-08-81 телефон рақамлари бўйича мурожаат қилиш мумкин. Республика ишонч телефонининг рақами: 1100, сайт: business.gov.uz.
Улашиш:
Шарҳлар