Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун етиб келгандан кейин виза берилишини бекор қилди
Таиланд ички ишлар вазири коронавирус тарқалишини ушлаб туриш учун 18 та мамлакат фуқаролари учун етиб келгандан кейин виза берилишини бекор қилганини билдирди. Уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам бор, дея хабар беради Reuters.
Виза берилиши бекор қилинган мамлакатларга қуйидагилар қирди: Болгария, Бутан, Хитой (шу жумладан, Тайван), Кипр, Эфиопия, Фиджи, Грузия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Мальта, Мексика, Наура, Папуа-Янги Гвинея, Руминия, Россия, Саудия Арабистони ва Вануату.
Аввал ушбу мамлакатлар ва ҳудудлар фуқаролари Таиландга етиб келгандан кейин мамлакат иммиграция пунктларида виза олишга ариза бериш учун ўз паспортлари ёки чипта ҳужжатларидан фойдаланишлари мумкин эди.
Айни пайтда Таиландда коронавирусга чалиниш бўйича 59 та ҳолат қайд этилган.
Шарҳлар