Tashkent Film Encounters дастуридан онлайн фойдаланиш мумкин бўлади
2020 йил апрель, май ва июнь ойида лойиҳа доирасида замонавий кинематография классикасига айланган Марказий Осиё режиссёрлари фильмларининг онлайн-намойишлари режалаштирилган. 17-24 апрель кунлари биринчи намойиш ташкил қилинади – томошабинлар Юсуф Розиқовнинг “Воиз” картинасини томоша қилишлари мумкин бўлади.
Tashkent Encounters – бу Тошкентдаги Замонавий санъат марказининг тадбирлар серияси бўлиб, лойиҳа доирасида турли соҳаларда фаолият кўрсатадиган халқаро муаллифлар Ўзбекистон пойтахтида учрашади ва маҳаллий бадиий саҳна вакиллари билан мулоқот қилади. Tashkent Encounters тадбирларининг ҳар бир серияси муайян мавзуга бағишланади ва унинг атрофида баҳс-мунозаралар, маърузалар, кўргазмалар, перформанслар ва воркшоплар кўринишидаги оммавий дастур қурилади.
Шарҳлар