«Темир дафтар»га кимлар кирди?
«Темир дафтар» — бу карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.
«Темир дафтар»га эҳтиёжманд оилаларнинг 7 та тоифаси киритилган: кам таъминланган; ногиронлиги бўлган; ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар; якка-ёлғиз кексалар; доимий ишсиз фуқаролар; карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар; оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтиб келган фуқаролар.
«Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.
Anhor.uz ни ўзингизга қулай тармоқда ўқинг: Facebook, Telegram, Instagram
Шарҳлар