Термизда янги туғилган чақалоқ қопда меҳрибонлик уйи дарвозаси остига ташлаб кетилди
Чақалоқ 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйининг дарвозаси тагига ташлаб кетилган. Шу ҳудуддаги ички ишлар ходими эрталаб соат 06:00 ларда дарвоза тагидаги қопдан чақалоқни топиб олади ва дарҳол тез тиббий ёрдамга хабар беради.
«Шундан сўнг тез ёрдам ходимлари келиб, чақалоқни вилоят перинатал марказига олиб кетишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Айни пайтда чақалоқнинг соғлиғи қониқарли ҳолатда», – дейилади хабарда.
Пост-патруль хизмати ходимининг сўзларига кўра, ҳозирча чақалоқни ким ташлаб кетгани маълум эмас. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Тергов тадбирлари давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар