Тижорат банкларига корхоналар учун кредитларни тўлаш бўйича имтиёзли давр тақдим этиш тавсия қилинди

Тижорат банкларига корхоналар учун кредитларни тўлаш бўйича имтиёзли давр тақдим этиш тавсия қилинди

Марказий банк барча тижорат банкларига коронавирус тарқалиши оқибатида пул оқимлари даражасининг пасайиши ва лойиҳаларни амалга ошириш муддатларининг кечикиши кузатилаётган корхоналар томонидан кредитларнинг қайтарилиш имкониятини пухта ўрганишни тавсия этди.

Бу ерда туризм ва халқаро юк ташувлари соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналар, асосий контрагентлари коронавируснинг тарқалиш даражаси юқори бўлган мамлакатларда бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фаолияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган коронавирус профилактикаси бўйича чораларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган корхоналар кўзда тутилган.
 
«Мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятларини ўрганиш натижаларидан ҳамда лойиҳаларни амалга оширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиққан ҳолда, 2020 йил 1 октябргача кредит шартномаси шартларига кредит бўйича асосий қарзни тўлаш бўйича имтиёзли даврни тақдим этиш тўғрисидаги ўзгаришларни киритиш масалаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда тақдим этилган имтиёзли даврдан келиб чиққан ҳолда якуний тўлов муддатларини узайтириш тавсия этилди», – дейилади Марказий банк хабарида.
 
Бунда тижорат банкларига шартлари юқорида баён этилган тавсиялар асосида қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг классификациясини ўзгартирмаслик ҳуқуқи тақдим этилди.

Бош саҳифадаги фотосурат: Фергана” АА

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.