Тижорат банкларининг мижозлари ID-карта тақдим этилганида хизматларга эга бўлиши мумкин
Фуқаролар паспорт билан бирга ID-картани тақдим этганда тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Адлия вазирлиги Марказий банк (МБ)нинг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгаришлар киритиш тўғрисида”ги қарорини рўйхатга олди. Бу ҳақда МБ хабарида сўз боради.
Банкнинг қайд этишича, еттита норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган ўзгаришлар банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Улашиш:
Шарҳлар