Тоғли Қорабоғда отишманинг тўхтатилиши, телетиббиёт соҳаси концепцияси: ШҲТ саммитида Шавкат Мирзиёев нималар ҳақида гапирди

Тоғли Қорабоғда отишманинг тўхтатилиши

Ўзбекистон Президенти “Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудидаги ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш тўғрисида Россия Федерациясининг фаол кўмагида эришилган келишувларни” олқишлади. Бу ҳақда президентнинг ШҲТ саммити доирасидаги нутқида сўз боради.

«Ушбу ҳудудда тинч ҳаёт ва барқарорлик тез фурсатда тикланишига умид билдирамиз», – дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Шавкат Мирзиёев:

– мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида Саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурини қабул қилиш тарафдори эканини қайд этди;
– Ўзаро келишилган ўқув дастурлари асосида аҳолини ўқитиш, соҳа мутахассисларини тайёрлашга қаратилган ШҲТнинг рақамли саводхонликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф этди;
– Мамлакатларнинг соҳага ихтисослашган шифохоналари ўртасида натижадор ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Эпидемияга олиб келувчи касалликларга қарши кураш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратишни таклиф этди;
– Телемедицина соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди;
– “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳи доирасида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини тез фурсатда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тарафдори эканини таъкидлади;
– Келгуси йили, Ташкилотимизнинг 20 йиллиги арафасида, “ШҲТнинг замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги роли” халқаро конференциясини ўтказиш таклифини илгари сурди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.