Тошкент аҳолисини фақат лицензиялаштирилган такси хизматларидан фойдаланишга чақиришмоқда

Тошкент аҳолисини фақат лицензиялаштирилган такси хизматларидан фойдаланишга чақиришмоқда

10 июлдан бошлаб Тошкентда такси хизматларига асоссиз равишда нархларни ошириш  ва тендер шартларини бузиш фактлари бўйича 25 та тадбиркорга нисбатан чоралар кўрилди. Бу ҳақда Spot.uz Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга таянган ҳолда хабар беради.

Шунингдек у пойтахтдаги 32 та ёрдам постида трнаспорт юкларининг хавфсизлигини таъминлаш хизмати, солиқ, монополияга қарши курашиш хизматлари ҳамда патрул-пост хизмати органлари томонидан мониторинг ўтказилаётганини ҳам маълум қилди.
 
Унинг қайд этишича, 64 та таксининг лицензия картаси бекор қилинган. Бундан ташқари тўққизта юридик шахсга нисбатан чора кўрилиши учун судга ҳужжатлар берилган ва яна 21 та лицензия бекор қилинган.
 
Шу муносабат билан бошқарма мустахассислари фуқаролардан қуйидгиларни сўрайди:

·         фақат лицензиялаштирилган такси хизматларидан фойдаланиш;
·         иложи борича таксига йўл деталлари қайд этиладиган мобил илова орқали буюртма бериш. 

Фақат шу ҳолатдагина йўловчилар автомобилнинг санитария хавфсизлигига ва ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтганлигига ишончи бўлиши мумкин. Бирор-бир келишмовчилик юзага келганида ёки шахсий буюмлар йўқолганида бошқарувчи компанияга шикоят билан мурожаат қилиш имкони бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.