Тошкент ҳокими томонидан рўйхатга олинган компания Наманганда логистика марказини кенгайтириш билан шуғулланади

 J-United Group компанияси Наманган туманида логистика марказини кенгайтиришга 21,8 млрд сўм (2 млн долларга яқин) инвестиция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида сўз боради, деб ёзади Gazeta.uz нашри.
 
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2002 йил августда рўйхатга олинган J-United Group компаниясининг ягона таъсисчиси ҳисобланади.
 
Корхона раҳбари сифатида Абдураҳим Аминов кўрсатилган. Компаниянинг ИФУТ коди – дам олиш боғлари ва мавзули боғлар фаолияти.


 
Очиқ маълумотларга кўра, шунингдек Жаҳонгир Ортиқхўжаев Dream Production (100%, машиналар, ускуналар ва бошқа тоифаларга киритилмаган моддий воситалар ижараси ва лизинги), Vedanta Production (100%, нотураржой бинолар ижараси ва уларни бошқариш), Ekzotella (100%, нотураржой бинолар ижараси ва уларни бошқариш), Sky Wind Systems (100%, маиший электроника асбобларини ишлаб чиқариш), Techno Profil (100%, нотураржой бинолар ижараси ва уларни бошқариш) ва «Ўзгазлойиҳа» (34,47%) компанияларининг таъсисчиси ҳам ҳисобланади. Улар 1991-2014 йилларда таъсис қилинган. Ж.Ортиқхўжаев эса ҳоким лавозимида 2018 йил апрель ойидан фаолият кўрсатади.
 
Адлия вазирлигининг қайд этишича, улушларга (акцияларга) эгалик қилиш ўз-ўзидан “тадбиркорлик фаолияти” тушунчаси остида тушмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.