Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги рақамли вазиятлар маркази 100 млрд сўмга тушади

Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги рақамли вазиятлар маркази 100 млрд сўмга тушади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида рақамли вазият маркази қурилмоқда, лойиҳа қиймати 100 млрд сўмга баҳоланмоқда. Бу ҳақда давлат харидлари порталидаги маълумотларда сўз боради. Шунингдек, бунга блогер Davletovuz ҳам эътибор қаратган.
 
Лойиҳани молиялаштириш ишлари шаҳарнинг маҳаллий бюджети маблағларидан қўшимча даромадлар ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ 9,8 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш ҳақидги келишув имзоланган. Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, қурилиш президентнинг 17.03.2020 йилдаги 4642-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2020 йилдаги 401-ф сонли фармойиши асосида бошланган.

Power Construction Planet МЧЖ компанияси пудратчи сифатида чиқмоқда. Юридик шахслар реестри маълумотларига мувофиқ компаниянинг 66,9% га Исмоил Исроилов эгалик қилади. Компаниянинг 33,1%  Абдурасул Зохидовга тегишли.

Қайд этиб ўтамиз, Исмоил Исроилов Whitecity Construction, High Land City, Technologi De Lavenir, Pro FM, Discover-Invest, Durable Beton, Techno Logistic Construction, Crystal Paint, Master Pack ва бошқа компанияларда улушларга эга. Бундан олдин у Akfa Engineering and Management компаниясида директор ва директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.