Тошкент шаҳар бош имом хатиби ниқоб тақмаётган фуқароларни хоинлар деб атади
Бугун тиббий ниқоб тақмай юрган фуқароларни хоинлар деб аташ мумкин: улар ўз оиласи ва ватанига хоинлик қиляпти. Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин Ҳолиқназаров ана шундай баёнот билан чиқди.
Шу билан бирга, Халқаро пресс-клуб фотосуратида Н.Ҳолиқназаров ҳимоя воситаси сифатида ниқобда эмас, фақат қўлқопларда эканини кўриш мумкин.
Шунингдек имом карантин даврида маҳсулотлар нархини оширган ҳолда бойлик орттиришга уринаётган тадбиркорларни қоралади.
«Мўмин мусулмон банда бошига офат келганда бу Яратган синови эканини билиши керак. Бу кунлар ўтади, кетади, иншааллоҳ. Лекин оғир кунлардан фойда қилиш илинжида бўлганлар, бир кун келиб ўз навфси билан ёлғиз қолади», – дейди имом.
У фуқароларни Рамазон ойини кутмасдан ҳозирнинг ўзидаёқ хайрия қилишга чақирди, чунки кўпчилик ҳозир ёрдамга муҳтож.
Шарҳлар