Тошкент шаҳар ҳокими: «Агар битта дарахт кесилса, шу куни ишдан бўшайман»
Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Кўк гумбазлар” ёнидаги хиёбонда жамоатчилик билан учрашув ўтказмоқда.
«Мен бу боғни сизлар учун, бизлар учун сақлаб қолмоқчиман. Икки йил аввал боғни ободнлаштиришга ўз шахсий маблағларимдан 6 млрд сўм сарфладим. Бу боғ юзлаб йиллар туришини истайман. Уни сақлаб қолишни хоҳлайсизми? Унда бу ерда “Истиқлол” монументи бўлсин, шунда боғ абадий туради. Ким билади, балки бир ёки икки йилдан кейин мен ҳоким бўлмасман, кейинги ҳоким эса ерни меҳмонхона қурилишига бериб юбориши мумкин. Сизларга бирортаям дарахтга тегишмаслигига кафолат бераман. Агар битта дарахт кесилса, мен ариза ёзиб кетаман», – дея қайд этади ҳоким.
Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар беришича, “Истиқлол” мажмуаси Мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи стела барпо этилишини кўзда тутади! “Бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди. Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стелла атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган ҳиёбон ҳудудининг бир метри ҳам тегилмайди. Биронта дарахт тегилмайди”.
Тўпланган фуқароларнинг қайд этишича, стела қурилиши учун қурилиш техникасини олиб кириш талаб этилади, фуқаролардан бири стела қурилиши масаласи бўйича референдум ўтказишни таклиф этди. “Биз референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқамиз”, – қайд этади у.
Тошкент ҳокими стела қурилишини назорат қилиш учун видеокамералар қўйишни таклиф этди.
«Уч кун ичида макетни кўрсатамиз», – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Шу билан учрашув якунланди.
Фотосурат: UzReport
Шарҳлар