Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2 млрд сўмдан ортиқ маблағга автомобиллар сотиб олган

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2 млрд сўмдан ортиқ маблағга автомобиллар сотиб олган

2020 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2 млрд сўмдан ортиқ маблағга 10 та автомобиль харид қилган. Бунга блогер Davletov эътибор қаратади.
 
Хусусан, пойтахт ҳокимлиги бешта MALIBU- MALBDB2TL (лот №№ 12345) автомобилини харид қилган. Ҳар бир автомобиль 278 млн сўмга тушган. Шунингдек ҳокимлик тўртта LACETTI-ELEGAN/AT PLUS (лот №№ 1234) машинасини сотиб олган. Ҳар бир машина 138 млн сўмга тушган.
 
Бундан ташқари, шаҳар маъмурияти 222 млн сўмга TRACKER Premier AT автомобилини харид қилган. Автомобилларнинг умумий суммаси 2,1 млрд сўмни ташкил этган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.