Тошкент шаҳар ҳокимлиги ичимлик сувининг нархини оширишни таклиф қилмоқда

Пойтахт ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.

Ҳужжатнинг лойиҳасида такидланишича, кредиторлик қарзини камайтириш, лойиҳаларни амалга ошириш, ташқи қарзларни ўз вақтида қайтариш, тармоқлар ва иншоотлардаги носозликларни вақтида бартараф этиш мақсадида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖнинг амалда бўлган тарифини ошириш мақсадга мувофиқдир.
 
Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар (тарифлар) қайта ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиб хулоса олиш учун монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органларига тақдим қилинган
.
 
Жамиятнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, жамият томонидан тақдим қилинаётган  ичимлик суви ва канализация хизмати учун ишлаб чиқилган тарифларни қайтадан кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилади
.
 
Лойиҳада таклиф қилинаётган янги тарифлар:

1 метр куб ичимлик суви учун:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%);
  • тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1 500 сўмга (205,4%). 

Канализация хизматлари учун тарифлар:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140%);
  • тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%).

Лойиҳа давлат тилида ишлаб чиқилган бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.