Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Наврўз” никоҳ уйи биносининг бузилишига изоҳ берди

9 апрелга ўтар кечаси Чилонзор туманида жойлашган “Наврўз” никоҳ уйи бузиб ташланган. Бу ҳақда UzNews нашри Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.


 
“Бузилган бино жойида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олган кутубхона биноси қурилади”, — дейилади хабарда.
 
Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, қурилиш президент топшириғи асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалга оширилмоқда.

Фотосурат: Tashkent Retrospective/Telegram
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.