Тошкент шаҳар ИИБ нега ЙПХ инспектори қоидабузарнинг юк автомобилига чиқиб олганига изоҳ берди
16 октябрь куни тахминан соат 16.40 да Мирзо-Улуғбек тумани Зиёлилар ва Сайрам кўчаси кесишмасида мазкур ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ инспектори жезл ва ҳуштак билан SREM ST русумли юк автомобилига тўхташ ҳақида ишора қилган. Аммо ҳайдовчи бу ишорани менсимасдан, ҳаракатни давом эттирган, деб ёзади ИИБ матбуот хизмати.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган чоралара натижасида транспорт воситаси тез орада мажбурий тарзда тўхтатилган. Ҳайдовчи – 23 ёшли Сергели туманида яшовчи Дониёр И. эди”, – дейилади хабарда.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194 моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича баённом расмийлаштирди. Автомобиль жарима майдончасига жойланди.
Шарҳлар