Тошкент шаҳар ИИББ 1 апрель санасига рўйхатдан ўтиш учун мўлжалланган иловани ишга туширмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ яшаш ва истиқомат қилиш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун мўлжалланган илова ишга тушаётганини эълон қилди. Бу ҳақда UzNews хабар беради.
«Ҳисобга туриш билан боғлиқ процедура, ягона дарча тамойили бўйича рақамлаштириш механизмларини ҳисобга олган ҳолда таъминланади. Келгусида фуқарога мобил илова ёрдамида ёки масофадан туриб яшаш ва истиқомат қилиш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш имконияти тақдим этилади. Ҳозир ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда ва 2020 йил 1 апрелга келиб ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича қўшимча таклифлар тақдим этилади», – дейди Тошкент шаҳар ИИББ бўлим бошлиғи Санжар Қосимов.
Улашиш:
Шарҳлар