Тошкент шаҳри майдонини 2041 йилгача катталаштириш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳри майдонини 2041 йилгача катталаштириш режалаштирилмоқда

2041 йилгача Тошкент шаҳри майдонини 8 минг гектардан ортиқ майдонга катталаштириш режалаштирилмоқда. Бу пойтахт ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган мамлакат Президентининг “Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
 
Шаҳарнинг ҳозирги ҳудуди 33,068 минг гектарни ташкил этади, 2041 йилга келиб эса уни 41,5 минг гектаргача катталаштириш режалаштирилмоқда, дея қайд этади UzNews.
 
Концепцияга кўра, Хонобод посёлкаси, Ўзгариш посёлкаси, Юнусободнинг шимол қисми (Зангиота тумани), Салар посёлкасининг, Олмос посёлкаси (Қибрай тумани) бир қисми, Сергелига туташ бўлган (Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ туманлари), Бектемир туманининг жанубий ҳудудлари (Қуйичирчиқ тумани)ни шаҳар таркибига киритилади.
 
Лойиҳа муҳокамаси 13 майгача давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.